Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев: Вилоятлардан келган ижодкорларнинг пропискаси юз фоизга ҳал қилинади
3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, адабиёт музейларининг аҳволи қониқарсиз экани қайд этилган.
Давлат раҳбари бош вазир А.Ариповга ҳар бир раҳбар қачон театрга боргани, қанча китоб ўқигани, оиласини қачон театрга олиб боргани бўйича механизмни ишлаб чиқиш ҳақида гапирган.
Бундан ташқари, видеоселекторда айтилишича, бадиий-ижодиёт ва ОАВ ходимларининг гонорарлари оширилиши маълум қилинган. Жойларда ижодкорлар уйлари имтиёзли кредит асосида қурилади. Ҳар бир вилоятда 2 тадан ижодкорлар уйи барпо этилади.
Мирзиёевнинг айтишича, вилоятлардан келган ижодкорларнинг пропискаси юз фоизга ҳал қилинади. Тошкентга вилоятлардан келиб ижод қилаётганларда прописка муаммоси бўлмаслигини кераклиги айтилди. Пенсия ёшидаги ижодкорлар пенсияни ҳам, гонорарни ҳам тўлиқ оладиган бўлади.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025