Жамият | 23:12 / 03.08.2017
20253
1 дақиқада ўқилади
“Улкан” балиқчи қуш об-ҳаво кўрсатувини тўхтатиб қўйди
Канаданинг City каналида чиқувчи Breakfast Television эрталабки шоуси эфирида об-ҳаво ҳақидаги маълумотлар берилаётган вақтда бошловчи Тара Жин орқасида жудаям катта балиқчи қуш пайдо бўлди. Қуш Ванкувер кўринишини студияга трансляция қилаётган камера ёнига ўтириб олган.
Reddit фойдаланувчиларининг таъкидлашича, балиқчи қуш кўрсатувни бузмаган, аксинча уни янада яхшироқ қилган. Тара Жин ҳам бу фикрга қўшилиб, орқасида қуш билан эфир олиб борганини “бутун карьерамдаги энг зўр лаҳза” деб атади.
Камера билан боғлиқ бундай ҳодиса биринчиси эмас. 2009 йилда ҳам балиқчи қуш австралиялик бошловчига об-ҳаво дастурини олиб боришга ҳалақит берган. 2017 йил апрелида эса журналист Патрик Хаммер экранда баҳайбат ўргимчакни кўриб қолган эди.