Спорт | 21:14 / 04.08.2017
22784
2 дақиқада ўқилади

Афсонавий спортчи Усэйн Болт сўнгги манзилгача югурди

Дунёнинг энг чопағон атлети, бир неча бор жаҳон рекордларини янгилаган афсонавий Усэйн Болт катта жума куни катта спорт билан хайрлашди. Бугун у Лондон шаҳрида ўтказилган атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида сўнгги бора ғалаба учун курашди. У енгил атлетика спорт турининг ҳақиқий қироли сифатида 23 та ғолиблик медали билан саҳнани тарк этмоқда.

"У шунчаки иқтидорли спортчи, бунақаси ҳар доим ҳам туғилавермайди", - деб фикр билдиради Жонсон. Болт айнан унинг 200м масофада ўрнатган жаҳон рекордини янгилаган эди. Ямайкалик спортчининг Лондон Олимпиадасида учта олтин медални бўйнига илган пайтида, кўпчилик кейинги мусобақаларда унинг исмини кўрмаймиз, деб фикр билдиришган эди. Аммо у Риода ҳам уч карра ғалабани қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Усэйнинг сўнгги, 84-чи югуришини барча мароқ, эҳтирос ва кўз ёшлар билан қарши олди. Апельсин тутиб олиш билан севимли крикет ўйинидан роҳат олган кичик Болтдан кейинчалик бутун атлетика ишқибозлари миннатдор бўлиб қолмоқда. Африка халқларининг қашшоқликка қарши курашида фаол иштирок этиб келаётган Болт айни пайтда ўз она юрти Ямайкада истиқомат қилиб келади.

Мавзуга оид