Жаҳон | 16:09 / 04.08.2017
3701
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Сурияда коалиция авиазарбаси оқибатида 8 кишидан иборат оила ҳалок бўлди

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг Раққа шаҳридаги аҳоли яшайдиган мавзеларга авиазарбаси натижасида саккиз кишидан иборат оила ҳалок бўлди. Бу ҳақда SANA агентлиги маҳаллий манбаларга асосан хабар қилган.

Таъкидланишича, аёл ва етти нафар бола ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳат олди. Шунингдек, аҳоли турар-жойлар бинолари ҳам зарар кўрган.

Аввалроқ АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Суриядаги авиазарбаси натижасида камида 60 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид