Фан-техника | 18:11 / 04.08.2017
7494
1 дақиқада ўқилади

Видеотизер: Nissan янги Leaf аэродинамикасини намойиш қилди

Япониянинг Nissan компанияси янги авлод Leaf электрокарига доир навбатдаги тизерни намойиш қилди. Видеолавҳа моделнинг аэродинамикаси ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. 

Шу билан бирга, Nissan янги моделга оид бошқа тафсилотларни келтирмаган. Ишлаб чиқарувчи фақат «аэродинамик қаршиликнинг камлиги ва ажойиб барқарорлик янги Leaf моделига қўшимча қувватланишларсиз узоқ масофани ортда қолдириш имконини беришини» қўшимча қилди.

Бундан аввал ҳам Nissan компанияси бир неча маротаба иккинчи авлод Leaf тизерларини намойиш қилган эди. Масалан, ҳозирда модель рақамли ускуналар панели, қисман муқобил бошқарув тизими, «ақлли» тезлашиш педали ҳақида маълумотлар мавжуд. 

Август бошларида иккинчи авлод Nissan Leaf ниқобсиз суратлари интернетдапайдо бўлган эди. У моделнинг Барселонадаги реклама ролигини тасвирга олиш чоғида суратга олинган. 

Мавзуга оид