Жаҳон | 19:17 / 05.08.2017
14888
1 дақиқада ўқилади
Ҳасан Руҳоний Эрон президенти сифатида қасамёд келтирди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний инаугурация маросими доирасида қасамёд келтирди. У иккинчи президентлик муддатига сайланганди, деб хабар бермоқда Press TV.
Инаугурация маросими Теҳрондаги мамлакат парламенти биносида бўлиб ўтди. Тадбирда 100 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилик қилди.
Руҳоний қасамёд келтирганидан сўнг нутқ сўзлаб, унда хорижий меҳмонларга миннатдорлик билдирди ва унинг ҳукумати мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Аввалроқ ОАВ Эрон президенти босим туфайли аёл сиёсатчини вазир этиб тайинлашдан воз кечиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.