Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссар: Буюк Британия ЕИ таркибидан чиққанидан кейин ҳам ташкилотга пул тўлайди
ЕИнинг бюджет ва инсон ресурслари бўйича еврокомиссари Гюнтер Эттингернинг баёнот беришича, Буюк Британия “Брексит”дан кейин ҳам маълум бир тўловларни амалга оширишига тўғри келади. У бу ҳақда Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида сўз юритди. Унинг сўзларига кўра, гап қиролликнинг референдумгача имзолаган узоқ муддатли дастурлар ҳақида бормоқда.
«Британияликлар 2019 йили ташкилотдан чиққанидан кейин ҳам ҳамжамиятга узоқ муддатли дастурлар бўйича пул тўлашига тўғри келади. Улар бўйича “Брексит”гача келишиб олинган эди», — дея сиёсатчи сўзларини Donaukurier.
Еврокомиссарнинг сўзларига кўра, Лондон камида 2020 йилгача Брюсселга пул ўтказиб туради.
Аввалроқ, Буюк Британия ЕИ таркибидан чиқиш учун ташкилотга 40 млрд евро тўлашга рози экани ҳақида хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
10:38 / 21.05.2025