Жаҳон | 16:45 / 09.08.2017
16127
2 дақиқада ўқилади

Рим папаси барча дин вакилларига мурожаат қилди

Рима папаси Франциск турли дин вакилларини "уруш ва терроризмдан чарчаган дунёнинг барча бурчакларида мутаносибликни тиклаш, тинчлик йўлида дуо қилиш ва ҳамкорлик қилиш"га чақирди. Понтифик Тэндай япон будда мактабининг олий руҳонийси Коэ Морикавега шундай мурожаат билан чиқди. Ҳужжат Япониянинг Киото шаҳридаги Хиого тоғидаги муқаддас даргоҳда бўлиб ўтаётган XXX Динлараро ибодат учрашувига бағишлаб тайёрланган.

Франциск учрашувнинг барча иштирокчиларига улар билан маънавий жиҳатдан яқинлиги ҳамда уларнинг тинчлик сўраб қилган дуоларига қўшилишини таъкидлади. "Бу диний саммит мулоқот ва дўстлик муҳитининг яратилишига сезиларли таъсир кўрсатади", деб ёзади понтифик. 

Рим папаси айнан дуо инсонларнинг тинчликка бўлган интилишини қўллаб-қувватлаши ва уларни илҳомлантиришини қайд этган; "у инсонлар ўртасидаги меҳр-муҳаббатни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва бизни адолатли муносабатлар ҳамда бирдамликка йўналтирилган хатти-ҳаракатларга илҳомлантиради".

"Ишонамизки, дунёда мустаҳкам тинчлик ўрнатилиши мумкин, зеро дуоларимиз билан яратганга мурожаат қилсак, иложсиз нарсанинг ўзи йўқ", - деб ёзади папа Франциск. 

Маълумотларга кўра, Хиого тоғидаги тинчлик йўлидаги илк диналараро ибодат учрашуви 1987 йилнинг августида ўтказилган. 

Мавзуга оид