Юпитер ичида Ер сайёрасига ўхшаш сайёра борлиги тахмин қилинди
Юпитер ичида Ерга жуда ҳам ўхшаш бўлган сайёра мавжуд. Бундай фикрни 2016 йилги коинот суратларини расшифровка қилган олимлар билдирдилар. Ушбу суратлар улкан сайёрага максимал яқинлаша олган "Юнона" зондидан олинган.
Бу таҳлил эвазига олимлар Юпитернинг ташқи қатлами ташкил топган олтингугурт ва водород остида ўзининг илиқ ядросига эга бўлган, тузилиши бўйича Ерни эслатувчи яна битта само жисми бўлиши мумкинлигини ўрнатдилар. Ички сайёрада тирик жонзотлар ва сув ҳавзалари бўлиши эҳтимоли мавжуд. Бироқ булар фақатгина тахминлардир, олимлар Юпитерни ўраб турган катта миқдордаги чанг сабабли унинг батафсилроқ суратларини олишолмаган.
Таъкидланишича, агар бу ғоя ҳақиқат бўлиб чиқса, унинг тасдиғи учун Юпитерда қудуқ бурғилаб, унинг ичидаги жисмдан намуналар олишга тўғри келади.
Мавзуга оид
11:30 / 07.11.2024
NASA Юпитернинг энг тиниқ суратларини эълон қилди
16:27 / 29.10.2024
Ер атмосферасининг ифлосланиши рекорд даражага етди
01:28 / 14.10.2024
NASA Юпитер табиий йўлдошига учириладиган миссиясини тайёрламоқда
11:26 / 01.10.2024