Volkswagen эски машиналарни янгисига алмаштирганларга 5000 евро тўлайди
Volkswagen концерни янги Golf харид қилган Евро-4 тоифали барча дизель автомобиллари эгаларига эски машина эвазига 5000 евро бонус таклиф қилмоқда. Бу ҳақида Bild хабар берди.
Нашрда маълум қилинишича, тўловлар солиқ тўловчиларнинг пулларини жалб қилмаган ҳолда, фақат концерн маблағларидан амалга оширилади.
Шунингдек Audi, Porsche ва Skoda'да ҳам шундай акциялар бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, германияликлар электромобил ҳамда гибрид двигателли ва газда ишловчи автомобиллардан бирини харид қилган тақдирда 1000-2380 евро ҳажмидаги қўшимча имтиёзларга ҳам эга бўлиши мумкин.
ГФР Транспорт ва рақамли инфратузилма вазирининг таъкидлашича, ҳукумат эски намунадаги дизель двигателларида ишловчи автомобилларни аста-секин муомаладан чиқаришни қўллаб-қувватлайди.
2 август куни Германиянинг Volkswagen AG, Daimler AG ва BMW AG концернлари 5 миллион дизель машина чақируви ҳақида эълон қилди. Бу қарор зарарли чиқиндилар ҳажмини камайтириш йўлида амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.
Мавзуга оид
23:42 / 27.11.2024
Volkswagen кўплаб айбловлардан кейин Хитойдаги заводини сотди
20:31 / 13.11.2024
Volkswagen Tesla’нинг рақобатчиси билан 5,8 млрд долларлик битим имзолади
22:16 / 28.10.2024
Volkswagen Германиядаги камида учта заводини ёпади
08:30 / 26.09.2024