Жаҳон | 00:06 / 10.08.2017
6389
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: ФҚБ Трамп сайловолди штабининг собиқ раҳбари уйида тинтув ўтказди

Федерал қидирувлар бюроси агентлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди штабининг собиқ раҳбари Пол Манафорт уйида тинтув ўтказдилар. ОАВ маълумотларига кўра, тергов тадбирлари 2016 йилги АҚШдаги сайловларга "Россиянинг аралашуви" иши доирасида олиб борилган. 

The Washington Post нашрининг маълум қилишича, тинтув Манафортнинг Александриядаги уйида 8 август кечки вақт бошланган. ФҚБ ходимлари унинг Россия билан тахминий алоқаларига ишора қилувчи ҳужжатларни излашган.

Тинтув Манафорт АҚШ конгрессида кўнгилли тарзда кўрсатмалар бергандан кейиноқ бўлиб ўтган. 

"Агар ФҚБ ҳужжатларни қўлга киритишни истаганда, бу ҳақда Манафортдан сўраса бўларди, у бу ҳужжатларни тақдим қиларди", деб айтган Оқ уйдаги манба.

Журналистларнинг фикрича, тинтув тергов Манафортнинг кўрсатмаларига ишонмаётганидан дарак беради. Таъкидланишича, ФҚБ агентлари унинг уйини "турли ҳужжатларни" олганча тарк этганлар. 

Мавзуга оид