Жаҳон | 17:30 / 10.08.2017
24565
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳарбий самолётининг Оқ уй устидан учиб ўтиши тасвирланган видео эълон қилинди

Тармоқда Россиянинг Ту-154 ҳарбий самолётининг Оқ уй ва АҚШ президентининг бошқа қароргоҳлари устидан учиб ўтгани тасвирланган видеоёзув пайдо бўлди.

Аввалроқ ОАВ Россия самолёти Капитолий, Пентагон, Оқ уй ва АҚШ президентининг бошқа қароргоҳлари, шунингдек, Вашингтон яқинидаги ҳукумат бункери устидан учиб ўтгани ҳақида хабар берди.

Шу билан бирга, таъкидланишича, парвоз Америка томони билан Очиқ осмон тўғрисидаги келишув доирасида мувофиқлаштирилган.

Кейинчалик Пентагон Россия ҲКК самолёти Оқ уй устидан нега учиб ўтганини тушунтириб берди.

Мавзуга оид