Алишер Усмонов Навальний устидан ғалаба қозонди
11 август куни Москва шаҳар суди мухолифат Алексей Навальний ва унинг Коррупцияга қарши курашувчи фондининг аппеляциясини инкор этди. Бу ҳақида суд залидан РБК нашри хабар берди.
USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов Навальний ва унинг фондини ёлғон маълумот тарқатиб туҳмат қилишда айблаганди. Усмонов ўз даъвосида бош вазир Дмитрий Медведевга Рублёвкадаги ер участкасини пора сифатида берганини рад этган. Ишбилармоннинг қолган эътирозлари Навальнийнинг баёнотларга тегишли бўлган: Усмоновнинг бош вазирнинг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловга пора бергани; ўзига қарашли «Коммерсантъ» газетасининг таҳририй сиёсатига аралашгани; зўравонликда айбланиб қамоқда ўтириб чиққани рад этган. Миллиардер буларни инкор этиб, унинг молиявий ҳолати пойдевори ноқонуний приватизация ва совет тоғ-кон комбинатларига эгалик қилиш асосига қурилганини маълум қилган.
Май ойида Москва Люблинск суди Навальнийга Усмонов ҳақидаги баёнотлардан воз кечишни, тармоқдан "У сизга Димон эмас" тергов-фильмини олиб ташлашни, шунингдек, Facebook ижтимоий тармоғидаги ва унинг шахсий сайтидаги бир неча постни ўчириш мажбуриятини юклаган эди.
Усмонов ва Навальний жума кунги суд мажлисига келишмаган. Ишбилармоннинг манфаатларини - адвокат Генрих Падва, мухолифатнинг манфаатларини эса Коррупцияга қарши курашиш фондининг юристлари ҳимоя қилишган. Томонлар фильмнинг айнан Усмоновга тегишли фрагментларини ўчиришга келишишган.
Шунингдек Навальнийнинг ҳуқуқ ҳимоячилари унинг баёнотларида янграган бошқа айбловлар ҳам тахмин эканини айтишган ва бу борада миллиардернинг даъвоси қондирилиши тўғри бўлмаслигини билдиришган. Суд мажлиси якунида Фонд юристлари Алишер Усмоновни асосий даъвогар - Дмитрий Медведевнинг "айбини ёпаётган" учинчи шахс деб аташган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
17:38 / 04.11.2024