Ўзбекистон | 15:25 / 11.08.2017
35415
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида сиртқи бўлим очилди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 2017-2018 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларига масофавий ўқиш элементларини қўлланган ҳолда сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш бўйича абитуриентларни ўқишга таклиф этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24-май № ПҚ-3003 “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида қишлоқ хўжалигини механизациялаш, гидромелиорация ишларини механизациялаш, мелиорация ва сув хўжалиги, гидротехника иншоотларидан фойдаланиш ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг бошқа йўналишлари бўйича муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш вазифаси белгиланган. 

Бундай кадрларни мамлакатимизнинг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига тайёрлаб беришда асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти фаолият кўрсатиб, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётига алоҳида ҳисса қўшаётган олий ўқув юртидир.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти жаҳондаги ривожланган давлатларнинг етук таълим муассасалари ўқув жараёнларини қиёсий таҳлил қилган ҳолда ҳамда замонавий илм-фан ютуқлари ва илғор педагогик технологиялар асосида яратилган янги авлод ўқув режа хамда дастурлари бўйича 2017/2018 ўқув йили учун 25та бакалавриат таълим йўналишларига масофавий ўқиш элементларини қўлланган ҳолда сиртқи таълим шаклида иккинчи олий маълумот олиш имкониятини яратди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида иккинчи олий таълимни сиртқи таълим шаклида олишни хоҳловчиларни таклиф қиламиз.

Аризалар жорий йилнинг 20 августигача қабул қилинади.

Мавзуга оид