Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй маъмурияти КХДР билан "саҳна ортида" дипломатик алоқа ўрнатгани маълум бўлди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти бир неча ой давомида бошқа каналлар орқали Шимолий Корея билан "хотиржам дипломатия ўрнатган". Бу ҳақида Associated Press хабар берди.
Маълумки, июнь ойида томонлар КХДРдаги америкалик талабани озод қилишга доир музокаралар олиб боришган. Таъкидланишича, ҳозирга қадар алоқаларнинг давоми ҳақида маълумот йўқ, шу билан бирга америкалик маҳбуслар тақдиридан бошқа мавзулар кўтарилган ёки йўқлиги ҳам номаълум.
Манбага кўра, бу алоқалар КХДРнинг ядровий дастури атрофидаги тарангликни бартараф этиш учун "ҳозирча ҳеч қандай иш бергани йўқ".
Музокаралардан хабардор манбаларнинг сўзларига кўра, агар Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳарбий риторикани четга суриб, мулоқотни қўллаб-қувватлашса, "саҳна ортидаги муҳокамалар ҳали ҳам жиддий келишувларга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин".
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025