Жаҳон | 14:08 / 12.08.2017
3697
1 дақиқада ўқилади

Яманда араб коалицияси вертолёти ҳалокатга учради

Фото: The National

Яманда араб коалициясига тегишли вертолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда The National.

Таъкидланишича, ҳалокат Шабва вилоятида коалициянинг шиа исёнчиларига қарши доимий миссияси доирасида юз берган.

Аввалига вертолётнинг фавқулодда қўниши чоғида унча жиддий бўлмаган жароҳатлар олингани ҳақида хабар берилганди, бироқ кейинчалик коалиция вакили полковник Турки Ал-Маликий тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид