Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 1,5 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддасини олиб кетаётган шахс қўлга олинди
Андижон вилоятида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида гиёҳвандлик моддасини сақлаб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон ИИБ матбуот хизмати “Кун”га маълум қилди.

2017 йил 9 август куни соат 17:00 атрофида Андижон вилояти Андижон туманида ўтказилаётган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида Ёрбоши қишлоқ фуқаролар йиғини Султонобод маҳалласи ҳудудида йўл четида турган фуқаро ИИБ ходимларида шубҳа уйғотган. Шундан сўнг, ички ишлар ходимлари унинг олдига бориб шахсига оид ҳужжатлари сўрашганида у қўлидаги полиэтилен пакетни ташлаб қочмоқчи бўлган.
ИИБ ҳодимлари чаққонлик билан уни ушлаб, шахсига аниқлик киритишган. У Избоскан тумани Пойтуғ шаҳрида яшовчи М.Ж. бўлиб чиқди ва унинг ёнидаги полиэтилен пакет кўздан кечирилганида жами оғирлиги 1 кг 574,07 гр «марихуана» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Айни вақтда ИИБ суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025