Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижоннинг Хонобод шаҳридаги “Сибуз Инвест” хорижий корхонаси тақдири нима бўлади?
Халқаро Пресс клубнинг Андижон вилоятидаги сайёр сессиясида қатор муаммолар, аҳолини қийнаётган масалалар муҳокама қилинди. Тадбиркорлар, аҳоли мурожаатларига жавоблар берилди.
Хусусан, сессия модератори Ш. Қудратхўжаев вилоят Монополияга қарши курашиш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасига мурожаат қилиб, бир можаро борлигини айтди ва масалага ойдинлик киритди.
Модераторнинг сўзларига кўра, “Сибуз Инвест” деган 100 фоиз хорижий сармоя асосида ишлаётган корхона директори ХПКга мурожаат қилиб, айни вақтда корхона Давлат монополияга қарши кураш ва рақобат қўмитасининг Андижон вилояти бошқармаси билан судлашаётганини билдирган. “Тадбиркорнинг айтишича, бошқарма 85 киши ишлайдиган корхонани олиб қўйиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу ҳолатда 85 киши ишсиз қолади. Шуни очиқ айтиб беринг. Корхона олиб қўйилмаса керак, тўғрими?”, - деди модератор.
Бунга вилоят рақобат бошқармаси бошлиғи Рустам Шарифов жавоб берар экан, Хонабод шаҳрида фаолият юритувчи “Сибуз Инвест” корхонаси ҳудудида бўш турган, фойдаланилмаётган бино қисми бўлганини билдирди. “Ўша бўш турган қисмидан келгусида самарали фойдаланиш мақсадида объектнинг давлат тасарруфидан чиқариш бўйича ҳужжатлари ўрганилиб, даъво аризаси киритилган. Корхона эса, бўш турган қисмда бошқа тадбиркор ижара асосида фаолият юритаётганини билдириб, бугунги кунда бошқарманинг даъво аризасини қайтариб олиш бўйича Республика судига мурожаат қилганмиз”, - дея жавоб берди Шарифов.
Модератор шу ўринда саволга жавобдан қониқиш ҳосил қилмаганини таъкидлар экан, бу вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновдан масалани ўз назоратига олишни илтимос қилди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025