Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аш-Шабаб»нинг собиқ раҳбари Сомали ҳукумати томонга ўтди
«Аш-Шабаб» радикал ислом гуруҳининг собиқ раҳбари Мухтор Робоу Абу Мансур Сомали ҳукумати томонга ўтди. Бу ҳақида ҳарбий амалдор берган маълумотга асосланиб, Reuters агентлиги хабар қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, икки ой аввал АҚШ унинг қўлга олиниши учун ваъда қилган 5 миллион доллар мукофот пулини бекор қилганди.
"Робоу ва унинг етти соқчиси ҳозирда маҳаллий амалдорлар билан Худдур шаҳрида. У тез орада Могадишога парвоз қилади", - дея таъкидлади Нур Муҳаммад.
Очиқ манбалар маълумотларига кўра, Абу Мансур "Робоу" номи билан машҳур. Аввал у «Аш-Шабаб»нинг раҳбари ва расмий вакили бўлган.
2012 йилда «Аш-Шабаб» гуруҳи «Ал-Қоида» террорчи ташкилоти билан бирлашган.
Мавзуга оид
14:56 / 14.03.2025
AP: Исроил ва АҚШ Судан ва Сомалига Ғазо секторидан фаластинликларни қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди
16:24 / 06.02.2025
Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
20:37 / 05.12.2024
Макрон Франция ҳукуматини истеъфога чиқарди
11:17 / 20.11.2024