Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла президентининг ўғли Оқ уйни қўлга олиш билан таҳдид қилди
Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадуронинг ўғли АҚШ президенти мамлакатда ҳарбий амалиёт ўтказишга уринган тақдирда, унга жавоб қайтаришга ваъда берди. Politico шу ҳақида хабар берди.
"Агар АҚШ ватанимизда ҳарбий амалиётни амалга оширишга ҳаракат қилса, Нью-Йоркда ҳам бу ҳолат такрорланади, Оқ уй қўлга олинади", - дейди 27 ёшли Мадуро Гуэрра.
Бундан аввал мамлакат мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес "АҚШ ҳукуматини экстремистлар элитаси" бошқаришини айтиб, улардан ҳар қандай ташқи хавфни кутиш мумкилигини билдирган эди.
Гап шундаки, АҚШ раҳбари 11 август куни сўзлаган нутқида қуйидаги гапларни айтиб ўтган эди: "Биз Боливиядаги можароларни ҳал қилиш учун кўплаб имкониятларга эгамиз, жумладан мамлакатда ҳарбий операция ўтказиш имкониятига ҳам".
Кейинроқ Мадуронинг америкалик ҳамкасби билан телефон орқали боғланишга уринганига доир маълумот пайдо бўлди, бироқ Трамп у билан суҳбатлашишни истамаган.
"АҚШ Николас Мадуро режими томонидан қийин аҳволга тушган Венесуэла халқини қўллаб-қувватлайди. Президент Трамп мамлакатда демократия тикланиши биланоқ Венесуэла етакчиси билан бажонидил суҳбатлашади", - дея жавоб берилган Оқ уй матбуот хизматида.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:30 / 01.06.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025