Жаҳон | 14:34 / 14.08.2017
8998
1 дақиқада ўқилади

Биг-Бен тўрт йил давомида “жим туради”

Фото: Reuters

Вестминстер саройининг минора соатлари – Биг-Бен 21 августдан бошлаб таъмирлаш ишлари туфайли “жим бўлади”. Бу ҳақда Reuters парламентнинг қуйи палатасига асосан хабар қилди. Таъмирлаш ишлари тахминан тўрт йил давом этади.

Сўнгги 157 йил давомида ҳар соатда 14 тонна оғирликка эга қўнғироқни уриб келган болғалар соатлардан ажратиб қўйилади. Қўнғироқ чалинишини фақатгина муҳим ҳодисаларда, масалан, Янги йилнинг нишонланиши давомида эшитиш мумкин бўлади.

Елизаветанинг 96 метр келувчи минораси Буюк Британиянинг энг машҳур жойларидан бири бўлиб, унинг ярми йирик таъмирлаш лойиҳаси доирасида ҳавозалар билан ёпиб қўйилди.

Таъмирлаш ишлари давомида Биг-Беннинг циферблатларини ювиш ва созлаш режалаштирилган. Шу билан бирга, фақатгина учтаси ёпилади, тўртинчиси эса вақтни замонавий электр двигателида ишлаган ҳолда кўрсатишда давом этади (таъмирлашдан сўнг асл соат механизми қайтарилади).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид