Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Тошкентда банкоматлар ишга тушди

Бугун, 14 август кунидан Тошкент шаҳридаги Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида ўрнатилган банкоматлар фаолият кўрсата бошлади. Ҳар бир бозорда биттадан банкомат ўрнатилган бўлиб, фуқаролар бу банкоматлардан нақд пул ечиб олмоқда.
«Кун.uz» фотомухбири жойларда бўлди ва жараёнга гувоҳ бўлди.
Банкоматлар «Халқ банки» томонидан махсус контейнерларда олиб келинган пулларга тўлдирилган.
Ўрнатилган тартибга кўра битта карта билан 100 минг сўм пул ечиб олиш мумкин. Бир кунда бир киши бир мартадан ортиқ пул ечиб ололмайди (битта карта бир кунда фақат бир марта қабул қилинади). Банкоматлар 10000, 5000 ва 1000 сўмлик банкнотлар билан тўлдирилган.
Банкомат Uzcard тизимига уланган ҳар қандай банк пластик карталарини қабул қилмоқда (Корпоратив карталар қабул қилинмайди).
«Халқ банки» шаҳарда яна банкоматлар ўрнатишни режалаштирган.





Мавзуга оид
14:00 / 20.04.2025
Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди
20:43 / 28.02.2025
Қўқонда банк ходимлари моддий ёрдам ва нафақа пулларини ўзлаштириб юборди
11:55 / 14.12.2024
Халқ банки коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик бўйича натижаларни эълон қилди
19:00 / 25.10.2024