Мирзиёев Олмалиқнинг ҳозирги аҳволи ҳақида: Расво қилиб юборилган
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни жойларда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар бориши билан танишиш мақсадида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрига боргани хабар қилинган эди.
Шаҳар фаоллари билан ўтказилган йиғилишда сўзга чиққан давлат раҳбари шаҳардаги ҳолатдан умуман қониқмаганини айтар экан, қатор камчиликларни қайд этди. Унинг чиқиши “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” дастурида намойиш этилди.
“99 фоиз раҳбарни мен Тошкентга ташқаридан олиб келдим. Кечирасиз, бир дарахт экмаган одамни ҳоким қилиб қўйиб, яна уни ўргатишга тоқат қолмади. Нима учун судлар тўғрисида қонун қабул қилдим, нима учун суднинг раисини маҳаллаларга бердим? Маҳаллага инсоф бериб, шунга рост гапни гапирсин деяпман. Ҳаётимизни барбод қилаяпти кўплари, 5 дан 11 йилгача пора олади. Ким берган унга ваколатни? Эшитган бўлсангизлар ҳамма гапни рост айтганман: ўғрисан ҳамманг, деганман.
Менга бугун Олмалиқнинг ҳозирги шароити умуман ёқмайди. Сизлар кечиринглар-ку, менга умуман ёқмайди. Мен билардим, лекин бунчалик деб билмасдим. Расво қилиб юборилган. Олдинги на прокурор, на ички ишлар, на солиқчи, на ҳоким – хиёнат қилган сиёсатга”, - деди Президент.
Аввалроқ Олмалиқ шаҳри тўртлиги ишдан кетгани хабар берилганди.