Жамият | 23:02 / 16.08.2017
43143
1 дақиқада ўқилади

2017 йилнинг энг катта ҳақ олувчи актрисалари эълон қилинди

Forbes журнали 2017 йилнинг энг катта ҳақ олувчи актрисаларини эълон қилди. Бу рўйхатда 1-ўринни “Ла-Ла Ленд” фильми юлдузи Эмма Стоун эгаллади. Актриса 12 ой ичида 26 млн доллар ишлаб топган.

2-ўрин Женнифер Энистонга (25,5 млн доллар), 3-ўрин эса Женнифер Лоуренс (24 млн)га насиб этган.

4-7-ўринларни Мелисса Маккарти (18 млн), Мила Кунис (15,5 млн), Эмма Уотсон ва Шарлиз Терон (14 млн) эгаллаган. 

8-9-ўринларни Кейт Бланшетт ва Жулия Робертс (12 млн) биргаликда бўлишган.

Етакчи ўнталикни эса Эми Адамс (11,5 млн) якунламоқда.

Мавзуга оид