Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
Жорий йил охиригача Германиянинг Deutsche Post DHL Group почта компанияси Ford Transit негизида қурилган 150 та электр фургон олади. 2018 йил охиригача эса StreetScooter Work XL деб номланган бундай автомобиллардан 2500 дона ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Фургонлар 30 дан 90 киловатт-соатгача сиғимга эга батареялар комплекти билан жиҳозланади. Бу батареялар автомобилларга қайта қувватланишсиз 80 км дан 200 км гача юришга имкон беради. “Форд” ҳисоб-китобларига кўра, ҳар битта шундай машина ҳар йили 1900 литр дизель ёқилғиси тежаш ва CO2 (карбонат ангидрид) даражасини 5000 кг гача тушириш имконини беради.
XL модификациясидаги кузов 50 кубметр юкни ёки 200 тадан кўпроқ жўнатмани сиғдира олади. Айни вақтда бу немис почта хизмати автомобиллари орасидаги энг катта электр фургондир. Хизматда шунингдек 4 ва 8 кубметрлик кузовларга эга автомобиллардан 3 мингга яқин бор.
Мавзуга оид
10:49 / 10.03.2025
Дания қоғоз хатлардан бутунлай воз кечди
17:38 / 05.11.2024
Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта орқали етказиш йўлга қўйилади
12:04 / 02.01.2024
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари ишлаб чиқилди
11:13 / 30.11.2022