Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Жорий йилнинг 8 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғига биноан Қўқон-Андижон йўналиши бўйича ҳаракатланадиган электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Айтиш мумкинки, бу ислоҳот аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида амалга оширилди.
Ушбу электропоезд еттита вагондан иборат бўлиб, барчаси кондиционерлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, ҳар бир вагоннинг ўз кузатувчиси бор. Кун.uz ушбу электропоезднинг биринчи қатнови йўлга қўйилиши тадбирида иштирок этди.
- Бугун Қўқонда катта байрам. Чунки Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб янги, замонавий поезд йўлга қўйилди. Ҳар бир йўловчига яхши хизмат кўрсатилади, чипталари ҳам унча қиммат эмас. Бу электропоезд соатига 120 км. тезликда ҳаракатланади. Манзилга 1,5-2 соатга етиб боради. Йўлда саккизта станцияда тўхталади, - деди машинист Наил Хайруддинов.
Қайд қилинишича, ушбу электропоезд ўз манзилига енгил автомобилга нисбатан 40 дақиқа илгари етиб боради. Поезд ўз йўлида Бағдод, Олтиариқ, Марғилон ва Асака шаҳарларида ҳам тўхтаб ўтади.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025