Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
Қирғизистоннинг “Ата Мекен” партияси етакчиси, Жогорку Кенеш депутати Омурбек Текебаев 8 йилга озидликдан маҳрум этилди. Бу ҳақдаги қарор 16 августда чиқарилди.
Коррупция иши бўйича Текебаев билан бирга судланаётган, муваққат ҳукумат таркибида фавқулодда вазиятлар вазири бўлган Дуйшенкул Чотонов ҳам 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд айбланувчиларнинг айбини тўлиқ исботланган деб топди.
Давлат айблови Текебаевга 10 йиллик қамоқ жазоси ва мул-мулкини мусодара қилишни, Чотоновга эса 8 йиллик қамоқ жазоси ва мул-мулкини мусодара қилишни ҳамда иккаловларига давлат лавозимини 3 йилгача эгаллашни тақиқлаш жазосини сўраганди.
Ҳукм чиқарилгандан кейин залда Текебаев тарафдорларининг “Шармандалик”, кўчада эса “Озодлик! Озодлик!” деган ҳайқириқлари янграган.
Маълумотларга кўра, Текебаевга қарши жиноий иш қўзғатилишига россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг аризаси сабаб бўлган. Аризага кўра, россиялик 2010 йилда Текебаевга муваққат ҳукумат миллийлаштирган MegaCom уяли алоқа операторини сотиш масаласини ижобий ҳал қилиш учун 1 млн доллар берган. Бу битимда Чотонов воситачилик қилган.
Бишкек туман судларидан бирида жиноий иш бўйича жараён 5 июнда бошланганди. Судга 8 томлик жиноят ишини ўрганиб, ҳукм чяиқариш учун 2 ой-у 10 кун талаб этилган.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024
Тошкентда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар асосан қайси идораларда ишлагани айтилди
12:59 / 19.08.2024