Light | 10:14 / 17.08.2017
22947
4 дақиқада ўқилади

Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат

Келаётган куз фаслида Parus оилавий дам олиш маркази сиз учун янгиланган услубда хизмат кўрсатишга тайёр. Бу ерда янги дўконлар, болалар учун турли ўйингоҳлар ҳамда катталар учун кўнгилочар кайфият кафолатланади. Қуйида мажмуамиз имкониятлари ва янгиликларимиз билан таништирамиз.

Минус биринчи қаватда оила аъзоларингиз учун қуйидаги қулайликлар тақдим этилади:

Бу ерда вақтингизни дўстларингиз билан мароқли ўтказишингиз учун янги квест-рум ва лазер-таг очилиш арафасида. Кўпчилигингиз вайрона уйлар, эски саройларда акс эттирилган қўрқинчли филмлар томоша қилишни ёқтирасиз. Янги «13-уй» хоррор-квестида эса ана шундай қўрқинчли филмларнинг элементларини учратасиз.

Унинг ёнида Тошкентдаги биринчи лазер-таг сизга мунтазир. Бунда иштирокчилар лазер нурларидан бир-бирларига ўқ узишлари мумкин. Ишонинг, бу фарзандларингизни компьютер ўйинларидан чалғитишнинг, катта ёшдагиларнинг эса узоқ иш кунидан сўнг мушакларини ҳаракатга келтиришнинг самарали воситасидир.

 

Иккинчи қаватда жойлашган Mini Me болалар кийимлари дўконида сиз фарзандларингизга чиройли, қулай ва энг асосийси сифатли кийимлар харид қилишингиз мумкин. Шу билан бирга, Toys Land болалар ўйинчоқлари дўкони ҳам мазкур қаватда бўлиб, у ерда сиз вақт ва сифат синовидан ўтган турли ўйинчоқларни топасиз. Сотувда табиий материаллардан ясалган классик болалар ўйинчоқлари ҳам бор. Дўконда ҳар бир мижозга профессионал тарзда хизмат кўрсатилади. Буларнинг ҳаммаси эса болажонларга олам қувончини бериш учундир.

Stacy Nail Bar — тирноқларингиз гўзаллиги учун хизмат кўрсатишга тайёр. Унинг ташкил этилиши марказимизни янада тўлдирди десак муболаға қилмаган бўламиз. Яқинда унинг хизматлари сафи мижозлар талабидан келиб чиққан ҳолда сартарошхона билан бойиди.

Аксарият ёш оналар ўз ташқи кўринишларига вақт ажрата олмасликларидан норози бўладилар. Stacy Nail Bar Parus болалар майдончалари билан ҳамкорликда иш олиб боради. Яъни фарзандингиз фойдали машғулотлар, ўйинлар билан банд бўлган пайтда сиз бехавотир салоннинг хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.

Ўйин майдончаси ёнида жойлашган Canella қаҳваҳонасида сиз ҳамиша турли чой ва қаҳва ичимликлари, шунингдек ширинликлардан баҳраманд бўласиз.

Учинчи қаватдан аттракционлар парки ўрин олган бўлиб, қолган қисм ҳақида вақтинча сир сақлаймиз. Кузнинг ўрталарида Parus’га ташриф буюрган меҳмонлар бу қаватда жаҳоннинг машҳур брендларини учратишлари мумкин бўлади.

Тўртинчи қават овқатланиш жойи ҳисобланади. Бу ерда сиз енгил тамадди қилишдан тортиб тушлик ва кечки овқатнинг энг сара таомларини учратишингиз мумкин: Barbeque Burger, Chopar, Dayako Chicken, Samurai Sushi, La Marmite ва бошқалар ҳақиқий мазали таом ихлосмандлари учун. Овқатланиб бўлгач, истовчилар учун шу қаватда Parus Cinema кинотеатри жойлашган. Ҳар ҳафта экранларда премьералар намойиши ўтказилади.

Бешинчи қаватда болалар учун Samo ижодий академияси ташкил этилган ва у ерда болажонлар малакали педагоглар кўмаги билан ўз қобилиятларини намойиш қилиш имконига эга бўладилар. Тез кунларда ушбу студияда хореография, вокал, актёрлик маҳорати каби йўналишларда машғулотлар учун саралаб олиш эълон қилинади. Бундан ташқари спорт, моделлар ва театр мактаблари ҳам очилиши режалаштирилган.

Олтинчи қаватда жойлашган Parus Bowling’да вақтингизни хуш кайфиятда ўтказиш имкони бор. Ундаги Aroma Food Bar ичимликлари, фудкортнинг барча таомлари сизга ёқиши шубхасиз. Ҳа, айтганча ёз охиригача боулинг-клубда бир нечта чегирмалар амалда.

Гувоҳи бўлганингиздек, Parus оилавий-кўнгилочар маркази барча меҳмонлари учун вақтни мароқли ва унутилмас ўтишини кафолатлайди.

  • Манзил: Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 60-уй;
  • Мўлжал: Қатортол оптом бозори;
  • Телефон: +998(99) 855-00-77.

Биз ижтимоий тармоқларда:

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид