Спорт | 07:43 / 19.08.2017
9024
3 дақиқада ўқилади

Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди

Фото: Twitter/@fcnasaf

Олий лига 18-турининг марказий учрашувларидан бири Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтди. Унда «Насаф» ва «Бунёдкор» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида меҳмонлар 11 метрлик жарима тўпи тепиш имконига эга бўлишди. Отабек Шукуров пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1.

Бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармай қолди ва «Насаф» ўз уйида илк марта мағлубиятга учради ва чемпионлик учун курашда имкониятини пасайтириб юборди. «Бунёдкор» эса очколари сонини 28тага етказиб олиб, «Пахтакор» ва «Насаф» билан фарқни бир очкогача қисқартирди.

Чемпионат пешқадами «Локомотив» жамоаси эса «Металлург» меҳмони бўлди. Учрашув Тошкентда бўлиб ўтган бўлсада, расман бекободликлар мезбон сифатида кўрсатилди. 

Учрашувда аввалига Олег Зотеев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Марат Бикмаев фарқни оширди. Сўнгги дақиқаларда бекободликлар битта жавоб голини киритган бўлсада, мағлубиятдан қутула олмади. 

Ушбу ғалабадан кейин «Локомотив» ҳисобидаги очколари сони 42тага етди ва жамоа эндиликда энг яқин таъқибчисини 12 очкога ортда қолдира бошлади.

Олий Лига, 18-тур

«Насаф» – «Бунёдкор» 0:1 (0:1). 8517 томошабин
Гол:
 Отабек Шукуров (34, пенальти).
«Насаф»: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Азизжон Ғаниев (Бобир Абдуҳолиқов, 79), Одилжон Ҳамробеков, Шаҳбоз Эркинов (Ислом Кенжабоев, 57), Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Фарруҳ Сайфиев, Драган Черан, Жасур Ҳасанов (Шароф Муҳитдинов, 70), Умарбек Эшмуродов.
«Бунёдкор»: Суҳробжон Султонов, Исломжон Қобилов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Вадим Чемиртан, 62), Достонбек Ҳамдамов (Хуршид Ғиёсов, 82), Дилшодбек Аҳмадалиев, Шоҳрух Гадоев, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Давронбек Умиров, 68).
Огоҳлантиришлар: Азизжон Ғаниев (33), Шахбоз Эркинов (43) – Шоҳрух Гадоев (19), Жавлон Иброҳимов (32), Акрамжон Комилов (43), Отабек Шукуров (89).

«Металлург» – «Локомотив» 1:2 (0:1)
Голлар:
 Исломбек Исоқжонов (90) — Олег Зотеев (38), Марат Бикмаев (52).
«Металлург»: Зафар Сафоев, Аброр Хусинов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов, Муроджон Тошматов, Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Алишер Зиёвутдинов, Исломбек Исоқжонов, Жаҳонгир Абдумўминов.
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Олабиран Блессинг, 88), Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе (Санжар Шоаҳмедов, 67), Ислом Тўхтахўжав, Мурод Бобожонов (Жалолиддин Машарипов, 65), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Муҳаммад Коне.

Мавзуга оид