Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла президенти коррупцияга алоқадорликда айбланди
Шу йилнинг август ойи бошида Венесуэла бош прокурори лавозимидан четлаштирилган Луиса Ортега Диас республика президенти Николас Мадурони коррупция можаросига алоқадорликда айблади. Диасга кўра, Мадуро Бразилиянинг Odebrecht компанияси билан боғлиқ машмашаларга алоқадор. У Мексиканинг Пуэбла шаҳрида бўлиб ўтган Лотин Америкаси мамлакатлари бош прокурорлари учрашувида аудиоалоқа орқали шундай баёнот берди.
"Улар жуда ташвишда, чунки бизда маълумот борлигини ва ўтказилган маблағлар, уларнинг суммаси,кимларга ўтказилганига доир ахборотлар мавжудлигини билишади. Бу суриштирув жаноб Николас Мадуро ва унинг атрофига тегишлидир", - деган Ортега Диас. У аудиоёзувга ҳаволани Twitter саҳифасига жойлаштирди.
Собиқ бош прокурорнинг таъкидлашича, унинг собиқ ҳамкасбларининг таъқиб қилиниши ҳам айни шу иш билан боғлиқ. Ортега Диас фикрича, бош прокуратуранинг янги раҳбарияти бу маълумотларни йўқ қилишни режалаштирмоқда.
5 август куни Конституциявий ассамблея йиғилишида Ортега Диас истеъфоси ҳақида эълон қилинди. У Николас Мадуро ҳукуматига нисбатан ошкора норозилигини билдириб келган эди. Муассасага инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Тарек Вильям Сааб раҳбар этиб тайинланди.
Мавзуга оид
15:30 / 01.06.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025