АҚШда йўлларга яқин жойда SMS-хабарлар ёзган пиёдалар жаримага тортилиши мумкин
АҚШнинг Коннектикут штатидаги Стэмфорд шаҳри маъмурияти йўлда SMS-хабарларни ёзиб, ўзи ва бошқаларни хатарга қўядиган пиёдаларни жаримага тортишни таклиф қилди. Бу ҳақда International Business Times хабар бермоқда.
Янги қонун йирик кўчалар ёнида хабарлар ёзадиган ёки телефон орқали суҳбатлашадиган барчага тегишли бўлади. Қайд этилишича, Ҳонолулуда шунга ўхшаш лойиҳа тасдиқланган ва 2017 йилнинг октябрида кучга киради – ўз смартфони туфайли ён-атрофига қарамайдиган пиёдалар 30 долларлик жаримага тортилади.
Ўтган йили ЙТҲда пиёдалар ўртасидаги қурбонлар сони 11 фоизга ўсди ва тахминан 6 минг кишини ташкил этди. Агарда Коннектикутда ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинса, уни Америка Қўшма Штатларнинг барча ҳудуди бўйлаб тарқатиш имконияти пайдо бўлади.
Аввалроқ дунёдаги энг оммабоп смартфон номи маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024