Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
Мутахассислар Шимолий Корея армияси ракета-ядро қўмондонлиги жойлашган ҳудудни аниқлашди. Қўмондонлик жойлашган ҳудуддан олинган видеотасвирлар орқали билиш уни аниқлаш имконипайдо бўлди.
КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги Пхеньяндан атиги 40 км узоқликда жойлашган тоғ дараларидан бирида. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг MBC телеканали хабар қилмоқда.
Журналистларнинг тахмин қилишларича, ушбу стратегик штаб жойлашган туманни КХДР ҳарбийларининг ўзлари ҳам яширишмаяпти. Телеканал бунда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин иштирокидаги видеолавҳага асосланмоқда. Видеода стратегик кучлар қўмондонлигида сайр қилиб юрган давлат раҳбарини кўриш мумкин.
Гарчи лавҳада аниқ жой кўрсатилмаган бўлса-да, экспертлар унинг қаердалигини биноларнинг жойлашуви ва бошқа белгиларидан танишган. Мутахассислар сунъий йўлдошлар орқали олинган суратлар воситасида мажмуа Жанубий Пхёнан вилоятидаги Сончхон тумани Пэквон қишлоғи яқинида жойлашганини аниқлашди.
Шу ернинг ўзида қурилган темир йўл тармоғи таъминлаш ва кўчиш ишларини осонлаштиради. Қароргоҳнинг асосий бинолари ғорга яширилган. Уларнинг тоққа яқин жойлашуви авиазарбалар чоғида хавфсизликнинг юқори даражасини таъминлаши керак.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025