Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонлик талабалар ва мактаб ўқувчилари ўқув даргоҳига машина бошқариб келса ўқишдан ҳайдалади
Тожикистонда талабалар ва мактаб ўқувчиларига ўқишдан ҳайдалиш таҳдиди билан таълим муассасаларига механик транспорт воситаларини бошқариб келиш тақиқланиши мумкин.
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси ўзининг навбатдан ташқари сессиясида мамлакат президенти Имомали Раҳмон томонидан берилган таклифларга кўра қонунларга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилишини маъқуллаган.
«Интерфакс»га Тожикистон парламентидаги манбанинг хабар беришича, мактаб ўқувчилари ва талабалар машина бошқарган ҳолда таълим муассасаларига келишса, улар ўқув даргоҳидан ҳайдалади.
Тожикистон таълим ва фан вазири Нуриддин Суид қонун лойиҳасини депутатларга тақдим этар экан, ўзгартиришлар таълим ва тарбия тизимида ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилганини таъкидлаган.
«Республикадаги мактаблар, институтлар ва бошқа таълим муассасалари таълим олиш ва илм-фан билан шуғулланиш учун мўлжалланган, ўзини ўзи реклама қилинадиган даргоҳлар эмас», — деган вазир.
Қонун лойиҳаси мамлакат парламентининг юқори палатасида 28 август куни муҳокама этилади.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024