Ўзбекистон | 20:12 / 23.08.2017
75239
1 дақиқада ўқилади

Валерий Тян «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарлигидан кетди, унинг ўрнини Рўзиқулов эгаллади

Фото: «Senat.uz»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тян лавозимини тарк этди. Бу маълумотни «Kun.uz» манбалари тасдиқлади.

Валерий Тян 2002 йил июнидан буён авиакомпания бош директори эди.

Бугун «Ўзавтосаноат» раҳбарлиги ва бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этилган Улуғбек Рўзиқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида Валерий Тян ўрнини эгаллаган. 

Улуғбек Рўзиқулов бугун куннинг иккинчи ярмида компания жамоасига янги раҳбар сифатида тайинланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид