Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турк мухолифати раҳбари: Туркия – Германия учун ўйинчоқ эмас
Туркиянинг етакчи мухолиф тузилмаларидан бири – Миллий ҳаракат партияси етакчиси Давлат Бахчели Германиянинг Анқарага нисбатан ҳаракатларини танқид қилди.
«Туркия халқи – Берлин учун ўйинчоқ эмас. Германия ўз ҳаракатларига жавоб бериши керак. Туркия турткилаш мумкин бўлган давлат эмас. Мухолифат Туркия ҳукуматининг Германияга нисбатан тутган позициясини маъқуллайди ва уни қўллаб-қувватлайди», - деган Бахчели.
Унинг сўзларига кўра, немис сиёсатчилари пухта ўйланган ва ички аудиторияга қарашли можароли баёнотлар бермоқда. Уларнинг қараши террорчиларнинг ҳаракатлари билан уйғунлиги сабабли, бунга йўл қўйиб бўлмайди.
«Берлин ўзига фойдали бўлса, демократия ва эркинлик курашчисига айланади, зарур бўлганда террорчиларни фаол қўллаб-қувватлайди», - деган Бахчели.
Мухолифат етакчисининг қайд этишича, Фетҳуллоҳ Гулен террорчилари (FETÖ) бугунги кунда Курдистон ишчи партияси аъзолари каби Германияда фаолият юритмоқда.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025