Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президентини қабул қилди
2017 йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандовни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ушбу ташкилот аъзоларининг асосий қисмини келиб чиқиши ўзбекистонликлар ташкил этади
Учрашувда қайд этилганидек, мазкур Конгресс Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги англашинувни мустаҳкамлаш, ўзбек маданиятини хусусан классик мусиқа санъатини хорижда оммалаштиришда муҳим роль ўйнайди.
Шу маънода маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
11:53 / 14.04.2025
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди
17:07 / 08.04.2025
АҚШ Ўзбекистонга ноқонуний иммиграцияга қарши курашдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди
11:34 / 24.03.2025
Абдулазиз Комилов ЕИнинг терроризмга қарши курашиш бўйича координатори билан учрашди
16:26 / 12.12.2024