Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги “Ёшлар сайёр қабули” давомида 150 га яқин муаммо жойида ҳал этилди
24 август куни Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “Ёшлар сайёр қабули” ташкил этилди.
Сайёр қабул доирасида 160 нафар тарғиботчи, жумладан, вилоят ҳокимлиги мутахассислари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, бандликка кўмаклашиш маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, халқ таълими бошқармаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, спорт бошқармаси, пенсия жамғармаси ҳамда олий таълим муассасасининг малакали мутахассисларидан иборат тарғибот гуруҳи тузилиб, улар учун махсус тарғибот автобуслари ташкил этилди.
Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманларида 32 тадан ортиқ жойда ёшлар сайёр қабули ташкил этилди, 145 та хонадонга ташриф уюштирилди. Учрашув ва очиқ мулоқотлар давомида жами 4200 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар қамраб олинди.
Сайёр қабул доирасида ёшлар томонидан 366 га яқин таклиф ва муаммолар билдирилиб, шундан 144 таси жойида ҳал этилди, қолган таклиф ва муаммолар асосида маҳаллий ва ҳудудий чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилди.







Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025