Жаҳон | 09:56 / 25.08.2017
10081
1 дақиқада ўқилади

Варшава: Польша Иккинчи жаҳон уруши учун Германиядан тўлов олишга ҳақли

Фото: РИА "Новости"

Польша бош вазири Беата Шидлонинг баёнот беришича, расмий Варшава Германиядан Иккинчи жаҳон уруши даврида етказилган зарар учун репарация-товон пули сўрашга ҳақли. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

«Польша адолат ҳақида гапирмоқда. Польша бажарилиши лозим бўлган нарса ҳақида сўз юритаяпти. Биз Иккинчи жаҳон урушидан жабр кўрганлармиз. Биз шундай жабрдийдалармизки, бизга етказилган зарар, ҳозиргача бирор усулда қайтарилгани йўқ», — деган Шидло. 

Шидло ушбу ташаббус танқидчиларига Польша тарихига назар солишни ва Иккинчи жаҳон уруши даврида мамлакат ерларида нималар содир этилгани билан яна бир бор танишиб олишни тавсия қилди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид