Спорт | 20:52 / 27.08.2017
16691
1 дақиқада ўқилади

Бокс, ЖЧ–2017: Санжар Турсунов яна ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланма олди 

Фото: AIBA

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг учинчи куни ўтиб бормоқда. 

Бугун илгарироқ ўтказилган жангларда 56 кг вазнда Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик Қайрат Ералиевга енгилган, 64 кг вазнда Иқболжон Холдоров колумбиялик Жон Гутьерресни енгиб чорак финалга йўлланма олганидан хабарингиз бор.

91 кг.гача бўлган вазн тоифасининг иккинчи саралаш босқичида 19 ёшли боксчимиз Санжар Турсунов аргентиналик Яра Пералтага қарши рингга кўтарилди. Ҳаяжонли ўтган учрашувда Санжар ҳакамларнинг 30:27, 30:26, 28:29, 30:27, 30:27 очколарига эга бўлиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.

Бизни бугун яна иккита жанг кутиб турибди:

49 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 
Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Робинсон Родригес (Коста Рика)

75 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 
Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Азиз Очилов (Туркманистон)

Мавзуга оид