Спорт | 21:33 / 27.08.2017
41240
1 дақиқада ўқилади

Макгрегорнинг навбатдаги рақиблари кимлар бўлиши мумкинлиги маълум қилинди

Фото:mmajunkie.com

UFC чемпиони Конор Макгрегорнинг менежери Ауди Аттар ирландияликнинг навбатдаги рақиблари кимлар бўлиши мумкинлигини маълум қилди

“Макгрегор Нейт Диаз билан трилогияни якунламоқчи. Шунингдек, унга чақириқ ташлаётган Нурмагомедов бор. Бундан ташқари, UFC’нинг енгил вазндаги вақтинчалик камарига жанг ўтказадиган Тони Фергюсон ва Кевин Ли ҳам бор. Шунингдек, ярим енгил вазнда амалдаги чемпион Макс Холлоуэй билан жанг ўтказиш варианти бор. Бир сўз билан айтганда, вариантлар кўп”, деб айтган Аттар.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор Флойд Мейвезерга қарши ўтказган жангининг 10-раундида техник нокаут билан мағлуб бўлди.

Мавзуга оид