Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманида 300 граммдан ортиқ “марихуана” олиб кетаётган шахс ушланди
2017 йил 25 августда Тошкент шаҳар ИИББ Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Қорасув-1 мавзеси 45-уй олдида шубҳали кўринган шахс, 1995 йилда туғилган фуқаро Ғ.У. тўхтатиб текширилди. Унинг елкасига тақиб олган кул рангли сумка холислар иштирокида тўхтатиб текширилганида ичидан қора полиэтилен пакетга ўралган 18 дона целофан пакетчага ўралган тўқ яшил-жигаррангли ўткир ҳидли модда борлиги аниқланди.
Кимёвий экспертизанинг 25 август кунидаги 2/738 сонли хулосасига кўра, фуқаро Ғ.У.дан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, “марихуана” деб аталади. Ёғ ва марихуананинг аралашма ҳолдаги умумий оғирлиги 323, 35 граммга тенглиги аниқланган.
Шу сабабли, тергов жараёнида гумонланувчи кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказишни кўзлаб, қонунга хилоф равишда олиб, сақлаб, ташиб ва сотишга суиқасд қилишга доир жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этгани бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
20:24 / 19.05.2025
Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади
08:55 / 12.05.2025
Тошкентда кўп қаватли турар жой қуриш учун берилган хулоса судда бекор қилинди
16:51 / 24.04.2025