Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ҳуқуқ-тартибот, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликларининг бир гуруҳ ходимларини мукофотлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Унда таъкидланишича, ходимлар ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун мукофотланганлар.
Фармонга мувофиқ, улар «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист», II даражали «Шон-шараф» ордени, «Дўстлик» ордени, «Мардлик» ордени, «Жасорат» медали, «Содиқ хизматлари учун» медали, «Шуҳрат» медали билан мукофотланганлар.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Мавзуга оид
10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
10:10 / 21.05.2025
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади
21:32 / 19.05.2025