Спорт | 08:46 / 30.08.2017
25769
1 дақиқада ўқилади

Макгрегорни яна курашга чорлашди. Бу сафар жанг сув ҳавзасида бўлиши мумкин

Америкалик сузувчи, спорт тарихидаги ягона 23-карра Олимпия чемпиони Майкл Фелпс аралаш услуб бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегорни курашга чорлади. 32 ёшли сузувчи Twitter саҳифасида шу ҳақда эълон қолдирди.

«Буларнинг барчаси қуруқ сўз... Кел сузишда куч синашамиз?», — деб ёзган Фелпс ва шу ҳақдаги афиша тасвирини ҳам илова қилган.

Маълумки, Макгрегор 27 август куни бокс қоидалари бўйича америкалик Флойд Мэйвэзерга қарши рингга кўтарилган ва 10-раундда мағлуб бўлган эди. Шифокорлар ушбу жангдан сўнг, 29 ёшли ирландияликка 2 ой мобайнида рингга чиқишни тақиқлади. 

Мэйвезер аср томошасида 400 миллион доллар, Макгрегор 100 миллион доллар атрофида пул олган.

Фото: Twitter/@MichaelPhelps

Мавзуга оид