Жаҳон | 10:01 / 30.08.2017
5491
1 дақиқада ўқилади

Ҳьюстонда сув тошқинлари пайтида 13 мингдан ортиқ инсон қутқариб қолинди

АҚШ тезкор хизматлари ходимлари Ҳьюстон ва Техаснинг жануби-шарқий қисмидаги шаҳарларда сув тошқинлари вақтида 13 мингдан ортиқ инсонни қутқаришга муваффақ бўлдилар.

Бу ҳақда Associated Press маҳаллий ва федерал ҳукуматга асосан хабар бермоқда.

Аввалроқ Хьюстонда тошқинлар сабабли комендантлик соати киритилганди.

Шунингдек, ОАВнинг хабар беришича, АҚШда "Ҳарви" тўфони қурбонлари сони 30 кишига етган.

Мавзуга оид