Жамият | 17:06 / 31.08.2017
5512
1 дақиқада ўқилади

Акциядорлик тижорат Халқ банкида Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши раиси сайланди 

Фото: Етакчилар кенгаши раиси

2017 йил 28 август куни Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши фаолиятини ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда Акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Йиғилиш давомида акциядорлик тижорат Халқ банкида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши раиси сайланди. Ушбу лавозимга Риск менежмент департаменти бошқармаси бошлиғи Зоиров Отабек Фахриддинович номзоди ёш ходимларнинг кўпчилик овози билан сайланди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид