Жаҳон | 12:16 / 01.09.2017
5886
1 дақиқада ўқилади

Брюсселда бир марталик пластик пакетлар тақиқланди

Фото: DPA

Бельгия пойтахти Брюсселда бир марталик пластик пакетлардан фойдаланиш тўхтатилмоқда: 1 сентябрдан бошлаб уларни шаҳардаги савдо нуқталарида тарқатиш тақиқланди, деб хабар бермоқда RTBF.

Бироқ, савдо тармоқлари эгаларига 1 сентябрга қадар сотиб олиб қўйилган пакетларни 30 ноябрга қадар тарқатишга рухсат берилди. Янги қоидалар Брюсселдаги барча дўконларга тегишли экани айтилмоқда. 

Le Soir’нинг хабар беришича, кўп марталик пластик пакетлар – қалинлиги 50 микрондан кўпроқ – харидорларга сотилишда давом этилади.

Бундай чеклов атроф-муҳитнинг ифлосланишини камайтириш режалари билан боғлиқ.

Аввалроқ Кенияда полиэтилен пакетдан фойдаланишга 38 минг долларлик жарима белгилангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид