Жаҳон | 13:01 / 01.09.2017
11138
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған ўз тансоқчилари туфайли АҚШни танқид қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ ҳукуматини ўз тансоқчиларига ҳужум қилиш ҳолати бўйича айблов эълон қилгани учун танқид остига олди, деб хабар бермоқда Reuters.
«Бу катта можаро. Бу Қўшма Штатларда адлия тизими қандай ишлаётганининг можароли белгиси», - дея таъкидлаб ўтди Туркия етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, қўриқлаш хизмати ўз вазифаларини бажарган, сабаби Туркия делегациясидан бўлган меҳмонларга ҳужум қилинган.
Аввалроқ Туркия ва АҚШ муносабатлари яна совуқлашаётгани, турклар махсус баёнот билан чиққани хабар берилганди.