Жамият | 19:39 / 01.09.2017
18430
3 дақиқада ўқилади

Келажакда қотил кишини тарбиялайдиган оналарнинг уч таснифи

Бирмингҳем Университети Амалий криминалогия маркази директори Элизабет Ярдли узоқ йиллик тадқиқотлардан сўнг, фарзанд тарбиясида эътиборсиз бўлиб, келажакда ундан қотил киши чиқишига замин яратиб берувчи оналарнинг уч хил таснифини эълон қилди. Унинг фикрича, бундай волидалар анит-она, Uber-она ва пассив она турлари билан тавсифланади, деб ёзади Huffington Post.

Анти-она

Бу туркумга кирувчи оналар ўзи тарбияланган оилада кўплаб қийноқ ва ситамларга дучор бўлган, жамиятда камситилган бўлади. Унга қилинган қўпол муомала ва эътиборсизлик аёл кишининг психологиясини жароҳатлайди. Аммо, ҳамма она ҳам бошдан кечирган қийинчилигини фарзандига раво кўрмайди.

"Шунга қарамасдан, анти-она туркумидагилар циклни давом эттиради, яъни олган азобларини билвосита аламини боладан олишга ҳаракат қилади. Бахтсиз болалик ўтмиши уни таъқиб қилаверади. Натижада, жамият навбатдаги психо жароҳатлар билан улғайган кишиларга тўлиб бораверади”, дейди Элизабет.

Тадқиқотчи мисол тариқасида Фред Уэстнинг ҳаётида бўлиб ўтган ҳодисаларни сўзлаб беради. Унинг айтишича, Фреднинг отаси ўз қизини зўрлаган, онаси эса унга доим қўпол муносабатда бўлиб, сўкиб турган. Оқибатда, улғайган Фред ҳам ўз қизини зўрлашдек отасининг хатосини қайтарди.

Uber-она

Uber-она боласининг ҳар бир қадамини кузатиб, ҳаракатлари учун ҳисобот талаб қилади. Балки унинг ўзини бундай тутишига ёшликда етишмовчиликда ўсгани, этник қадриятлар, никоҳсиз туғилиш омиллари таъсир этган бўлиши ҳақиқатга яқин.

"Uber-она фарзанди ўта эҳтиёт қилишга ҳаракат қилади, боланинг ташқи олам билан қилиши мумкин бўлган барча муносабатларини тўлиқ назоратда ушлаб туришни хоҳлайди. Вақт ўтиши билан фарзандининг тажовузкор инсонга айланиб бораётганидан эса волиданинг хабари бўлмайди”, деб фикр билдиради тадқиқотчи.

Онасининг қарамоғида тарбиялаган Гарольд Шипман аёлнинг касаллик чоғларида ҳам ёнида бўлди. Унга қилинаётган морфин уколидан таассуфга тушган Гарольд, дармон меъёрини кўпайтириб, онасидан аламини шу тариқа олди. Келажакда шифокор бўлиб етишган Шипман, шу тарзда яна 250 нафар беморнинг жонига қасд қилди.

Пассив она

Учинчи таснифдаги оналар жамоатчилик фикри ва маънавий чегаралар билан иши йўқ. У шунчаки жамиятнинг яна битта аъзоси улғайтиради, алоҳида ёрқин шахсни эмас. Фарзандининг ҳар қандай чегарани босиб ўтишига жим қараб турган, энг муҳими қўл қовуштириб турган бунда оналар энг хавфли ва ашаддий қотилнинг волидаси бўлиши мумкин.

Мавзуга оид