Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда финалга чиққан боксчиларнинг ота-оналари иштирокида тадбир ўтказилди
Бугун Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтаётган AIBA шафелиги остидаги ҳар икки йилда бир марта ташкиллаштириладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ҳар ўн вазн тоифаси бўйича финал учрашувлари бўлиб ўтади. Маълумки, вакилларимиздан тўрт нафар боксчи финал баҳсида жангга чиқади.
Эътиборлиси, олтин медаль учун рингга чиқадиган тўрт боксчининг уч нафари Андижон бокс мактаби тарбияланувчиларидир.

Андижон олимпия захиралари коллежи спорт манежида Ҳасанбой Дўстматов, Жасурбек Латипов ва Иқболжон Холдоровларнинг ота-оналари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон довруғини дунёга машҳур қилаётган йигитларнинг ота-оналарини шарафлаш учун спорт мажумуасига жуда кўп мухлислар йиғилди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, мана шундай ўғлонларни тарбиялаган инсонларга ташаккур билдириб, қимматбаҳо совғалар топширди.

Ҳасанбой Дўстматовнинг отаси Маъруфжон ака сўз олиб, берилган эътибор учун барчага ташаккур билдирди. Спорт мухлислари Ҳасанбой, Жасурбек, Шаҳрам ва Иқболжонга бугунги баҳсларида омад тиладилар.



Шу ўринда KUN.UZ жамоаси ҳам тўрт боксчига омад тилаб қолади.
Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025