Жамият | 14:15 / 03.09.2017
16513
2 дақиқада ўқилади

Чекиш психологик муаммолар манбаи бўлиб чиқди

Сир эмаски, чекиш саратон ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфини оширади. Янги тадқиқотларнинг кўрсатишича, чекиш психикага ҳам салбий таъсир ўтказар экан, масалан, бу зарарли одат ўзига бўлган ишончсизлик ҳиссини келтириб чиқариши аниқланди. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида маълум қилди. 

Тадқиқотда чекувчилар ва чекмайдиган кўнгиллилар иштирок этишди. 

Мутахассислар чекувчиларнинг чекмайдиганларга қараганда серҳиссиётроқ эканини аниқлашди. Бундан ташқари, чекувчи иштирокчиларда психологик стресс даражаси чекмайдиган кишиларга нисбатан 178 фоизга юқори бўлиб чиқди. 

Шунингдек чекиш уйқу билан боғлиқ муаммолар, ланжлик, кўп овқатланиш ёки кам овқатланиш, уйда ёки ишда ғазабноклик хавфини ошириши маълум бўлди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тадқиқотда иштирок этган чекувчиларнинг 93 фоизидан бу зарарли одатдан воз кечиш сўралган. Уларнинг 75 фоизи чекишни ташлаш жуда қийин деб ҳисоблаган. Аксарият 2-3 марта чекишни ташлашга ҳаракат қилган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган. 

Мавзуга оид